1 tashabbus Bo'lim yangiliklari

«STUDFEST» (ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИ) ДОИРАСИДА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ.

 

Tошкент тиббиёт академияси  ёшлар иттифоқи томонидан  «STUDFest» (талабалар фестивали) доирасида спортнинг футбол тури бўйича факултетлараро  1-давра мусобақалари бўлиб ўтди. Унда тиббий педагогика ва даволаш факультетларининг 4- тадан жамоаси иштирок этди.

Ҳар бир факультетдан ғолиб бўлган иккитадан жамоа финал босқичига йўл олишди. Финал босқич 16 ноябрь куни барча факультетлар ўртасида ўтказилади.

Финал босқичида  даволаш – 2 та, тиббий педагогика – 2та, тиббий профилактика-2та,  тиббий биология -1 та, ОМХ-1 та, магистратура ва ҳарбий тиббий факультетлардан -1тадан жамоалар иштирок этади.

Финал босқичини қўлга киритган барча жамоаларга омад тилаймиз!