«Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз»
Шавкат Мирзиёев
Жорий йилнинг 16 январида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шадманов Тошкент тиббиёт академияси талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама муҳофаза қилиш давлатимиз раҳбари эътиборидаги энг муҳим масалалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
А.Қ.Шадманов Ўзбекистон Республикасида сўнгги уч йилда Мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ҳақида батавсил тўхталиб ўтди. Хусусан, бирламчи тизим, соғлом турмуш тарзи, ноинфекцион касалликларни барвақт аниқлаш, профилактика ва скрининг, онкологик касалликларни эрта аниқлашни 45% га ошириш, бир йиллик ўлим ҳолатини 20% га камайтириш, 5 йиллик яшаш кўрсаткичини 45% га ошириш, ихтисослаштирилган хизмат, тез тиббий ёрдам хизмати, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, моддий техника базани мустаҳкамлаш, хорижий инвестиция, хусусий тиббиётни ривожлантириш, тиббий туризм, ҳудудлардаги тиббиёт кадрларини малакасини ошириш ва шу каби йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда олий тиббий ва фармацевтик таълим тизимидаги режалаштирилган ишларга атрофлича тўхталиб ўтди. Учрашув давомида талабалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирига берилган кўплаб саволларга атрофлича жавоб берилди.
Add Comment