Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, барча факультетлар талабалари билан Тошкент тиббиёт академиясида ташкил этиладиган очиқ мулоқотлар режа жадвалига мувофиқ 2020 йил 16 январ куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров ва Олмазор тумани прокуратураси масъул ходими Нодиржон Абдикасимов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар мазмуни” мавзусидаги маърузасидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган вазифалар муҳокома қилинди. Тадбир қизғин баҳс мунозаралар ва савл-жавоблар асосида ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.
Add Comment