Шукроналикхшилик қилгин жахонда
Яхши инсонлар бор учун
Марди, майдон, алп-баходир
Ул фидойи жонлар учун.
Яшнагин, она диёрим,
Юксалиб топдинг камол
Бебахо тинчлик билан
Юртимиз очди жамол
Минг асрлик орзу ният
Топди имкон бул замон
Юртимизда сарбон, элга ғамхўр
Рахнамомиз бор учун.
Илму фан топди ривож
Баркамол авлод билан
Қалбида меҳри жўш урган
Пир устозлар бор учун
Диёримда ҳар бир инсон
Турмушидан шодумрон
Жумлаи жахонга танилган
Доно сардори бор учун.
Юртим жамолин кўриб
Қувончларга тўлар дилла
Бинокору аҳли ҳунар
Зироаткори бор учун.
Хурлигина кўз тегмагай
Жонажон она диёр,
Шукроналик келтиргаймиз
Барчаси барча учун.
Элимни туну-кун асрагувчи
Мард посбонлар бор учун
Ватан дея иморатнинг,
Ғиштлари ёшлари учун.
Add Comment