Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОДИ ТАЛАБАЛАР ТАЛҚИНИДА.

Ҳозирги коронавирус пандемияси карантин таътили даврида ТТА талабаларининг бўш вақтларини  мазмунли ташкил этиш ҳамда улар ўртасида Президентимиз томонидан тарғиб  қилинган 5 муҳим ташаббуснинг барча йўналишларида талабалар қамровини кенгайтириш учун ташкил этилган ва ҳозирда 2225 тадан зиёд талабалар аъзо бўлган  “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик”, “ТТАнинг ижодкор талабалари” ҳамда “Бахтли бўлишни истайсизми?” шиори остидаги талаба-қизлар телеграм гуруҳларида Зулфияхонимнинг ҳаёт ва ижод йўлларига бағишлаб эркин йўналишларда (аудиролик, видеоролик, тақдимот, шеър, иншо, қўшиқ, куй, рассомчилик маҳорати) бўйича ижодий ишлар танлови эълон қилинди. Танловларда бугунга қадар талабалар томонидан Зулфия қаламига мансуб шеърларни ифодали ўқиб тайёрланган аудиошеьрлар, Зулфия ижодидан баҳраманд бўлиб талабалар томонидан ижод қилинган шеърлар, ва расм чизиш қобилиятига эга бўлган иқтидорли талабалар томонидан маҳорат билан, чуқур ҳурмат ва муҳаббат асносида чизилган Зулфияхоним   расмлари тақдим этилди.