“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” шиори остида Олмазор туман ҳокимлиги ва Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида туман ҳудудида жойлашган олий таълим муассасалари – Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари иштирокида “Талабалар фестивали” нинг тўртинчи куни “Ёшлар” театр-студияси ҳамда Миллий кийимлар намойиши бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та мухим ташаббус доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш асосида шакллантирилган Миллий либослар намойиши ҳамда Тиббий педагогика факультетининг «Нажот» теарт жамоаси томонидан тайёрланган саҳна кўринишибилан иштирок этди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment