Тошкент тиббиёт академиясида 4 феврал куни ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, «Ғазалхон талаба» танлови ташкил этилди. Танловда академия ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов, Хотин қизлар қўмитаси раиси Л.Қ.Абдукадирова, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.М.Умаров ҳамда ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси профессор ўқитувчилари ва бир гуруҳ талабалар иштирок этишди. Йиғилганлар истеъдодли талабалар ижросида Алишер Навоий бобомиз қаламига мансуб ғаззалларни тингладилар. Танловда ғазалларни ифодали ўқилиши, сўзларнинг ўз ўрнида ишлатилиши ва талаффузига эътибор қаратилди. Ғолибларга ТТА ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ажратилган китоблар жамланмаси совға қилинди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment