Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2021 йил 10 февралдаги “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳиятини етказиш мақсадида “Очик эшиклар купи” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги лойиҳани амалга ошириш максадида 2021 йил 4 май куни 1-сон даволаш факультетида ZOOM платформасида онлайн тадбир ўтказилди.
Тадбир “Менинг академиям” мавзусида ўтказилди, унда юқори курс талабаларининг 1 курс талабалари билан онлайн учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда академиямиз ва факультетимиз раҳбарияти ҳам таклиф иштирок этди.
Учрашувда ўқишда, илмда ва жамоат ишларида юқори муваффақиятларга эришган қуйидаги талабалар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди:
– Хайдаров Жахонгир -6 курс;
– Собиров Акбар -4 курс;
– Бобоев Жахонгир -3 курс.
Тадбирни 1-сон даволаш факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Нуруллаев А. Ж. олиб борди. Тадбирда шунингдек ТТА ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А Бобомуратов сўзга чиқиб, 1-курс талабаларига ўзининг қимматли маслаҳат ва ўгитларини етказди. Тадбир қизиқарли ва юқори фаолликда ўтди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment