Yangiliklar

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари” бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академияси ОМХ факултети талабалари иштирокида бугун 4-ноябрь куни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу суҳбатга Тошкент шаҳар ИИБ майор Абдуқодиров Алишер сўзга чиқиб “бугунги кунда йўл ҳаракати қоидаларида қандай ўзгартиришлар киритилган”и  тўғрисида батафсил маълумот берди. 2016-йил 1-мартда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига ўзгаришлар киритилгани тўғрисида тушунтириб ўтилди. Сухбатда ОМХ факултети декани проф.Ш.Х.Бакиева, ўқув ишлари бўйича декан муовони  Ф.А.Умаров, факультет бош мураббийси Н.Х.Қучқарова, мураббий С.А.Ҳакимов ва 1-2-3-курс талабалари иштирок этди.

Фотолавҳалар: