Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академияси янги ректори

Тошкент тиббиёт академиясининг ректори лавозимига собиқ Соғлиқни Сақлаш Вазирининг ўринбосари тиббиёт фанлари доктори, профессор Тўйчиев Лазиз Нодирович тайинланди.

Ректорликка тайинланишидан олдин Тўйчиев Л.Н. 2014 йил январ ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.


tuychiev-l-nТўйчиев Лазиз Нодирович
ТТА ректори

Туйчиев Лазиз Нодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1970 йил 18 июнда (46 ёш) Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

1993 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти Даволаш факультетини мувофаққиятли битирган.

1993-1998 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси клиник ординатори, аспиранти

1998 йилда номзодлик диссертациясини мувофаққиятли химоя қилиб тиббиёт фанлари номзоди илмий даражага эга бўлди.

1998-2000 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси ассистенти 2000-2003 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси докторанти

2003-2005 йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси доценти

2005-2006 йилларда Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси доценти

2006 йилда докторлик диссертациясини мувофаққиятли химоя қилиб тиббиёт фанлари доктори илмий даражага эга бўлди.

2006-2010 йилларда Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлари, эпидемиология, болалар касалликлари ва неонатология кафедраси профессори

2010-2012 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи

2012-2014 йилларда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори

2014 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.

2016 йилдан Тошкент тиббиёт академияси ректори.


Тўйчиев Л.Н.
Телефон: +998 (71) 150-78-25,
E-mail: rector@tma.uz,
Қабул кунлари: душанба 15.00 дан 17.00 гача.


rektor-virtual-kabulhonasiСизда, Тошкент тиббиёт академияси билан боғлиқ ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми?

У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри ТТА ректори Тўйчиев Лазиз Нодировичга юборишингиз мумкин.

ТТА РЕКТОРИ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИга кириш >>>

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими