Инсон дунёда бир-бирига берадиган энг қимматбаҳо совғаси бу – меҳр ва қадр. Бу икки тушунча бизни мудом яшашга, интилишга, изланишга чорлайди. Ҳар бир халқ, миллат, энг асосийси ҳар бир инсон учун бирдек аҳамиятли. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатаётган кафедра профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ўз амалий фаолиятларида бу хислатни намоён этиб келмоқдалар. 2017 йилнинг 4 январ санасида Ижтимоий фанлар кафедрасининг бир гуруҳ ўқитучи ва мураббийлари ташаббуси билан Тошкент шаҳри Юнусобот туманида жойлашган Шаҳар болалар уйига ташриф амалга оширилди. Ушбу ташрифдан мақсад, маскур болалар уйи тарбияланувчиларини янги йил байрами билан кўнгилларини шод этиш, меҳр улашишдан иборатдир.
“Шаҳар болалар уйи”га ташриф амалга оширилди!
09/01/2017
266 Views
1 Min Read

Add Comment