Yangiliklar

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН “ҲУҚУҚ БИЛИМДОНИ” БЕЛЛАШУВИДА ФАҲРЛИ 2-ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ёшлар марказида 2019 йил 30 апрел куни “Ҳуқуқ билимдони” кўрик танлови ўтказилди. Танловда  Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўзаро куч синашдилар. “Ҳуқуқ билимдони” беллашувида  жамоалар 4 та шарт – “Таништирув”, Савол-жавоблар, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йиларда янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” нинг мазмун моҳияти тўғрисидаги савол жавоблар, “Одам савдоси”, “Коррупция”, “Фирибгарлик”,”Ўғрилик”,”Гиёҳвандликка қарши кураш” мавзуларида плакатлар кўргазмаси шартлари бўйича беллашдилар.

Беллашув натижаларига кўра Тошкент тиббиёт академияси жамоаси фаҳрли 2- ўринни қўлга киритдилар ва эсдалик совғалари ҳамда фаҳрий ёрлиқлар билан мукофотландилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.