Yangiliklar

ТТА Кафедралари маънавий ҳаётидан

Тошкент тиббиёт академияси Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси ходимлари 1- сон «Мурувват» интернат уйига ташриф буюрдилар

            29 декабрь 2016 йил  кафедра ходимлари 1- сон « Мурувват» интернат уйига ташриф  буюришди. Интернатда тарбияланаётган имконияти чекланган болаларга янги йил совгаси тарикасида  укув куроллари, китоблар,  гигиена воситалари топширилди. Интернат уйи рахбарияти томонидан Тошкент Тиббиёт Академияси Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси катта миннатдорчилик билдирилди.


Психиатрия ва наркология кафедраси ходимлари “Яхшилик қилмоқлик улуғ фазилат” мавзусида “Тошкент шахар болалар рухий касалликлар даволаш маркази” га ташриф буюришди.  

   2016 йилнинг 30 декабр санасида  Психиатрия ва наркология кафедраси ходимлари “Яхшилик қилмоқлик улуғ фазилат” мавзусида “Тошкент шахар болалар рухий касалликлар даволаш маркази” га ташриф буюришди. Учрашувда каф.мудири Ашуров З.Ш., проф. Ходжаева Н.И., катта ўқитувчилар Шадманова Л. Ш., Ядгарова Н.Ф., ассистентлар Талипова Н.Ш., Рузиева Г.Х., Шин З.В., Зокиров М.М лар иштрок этиб, рухий касаллик билан касалланган болалар учун яратилган шароит билан танишар эканлар, улар учун маҳсус даволаш бўлими, мактаб – стационари, амбулатор даволаш бўлимлари, маслахатхона,  махсус дам олиш ва ўйингоҳларини холатини кўздан кечириб, керакли тавсиялар беришди.

Биринчи президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда хар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2016 йил мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган.

Дархақиқат, бугунги кунда соғлом авлод учун бўлажак онанинг саломатлиги мухим ўрин тутади. Бу эса тиббиёт ходимларининг зиммасига янада кўпроқ маъсулият юклайди.

Ўзбек халқидек болажон ва ғамхўр миллат бўлмаса керак. Унинг турмуш тарзига чуқур сингиб кетган ва сифат хукумат миқёсида кун тартибига қўйилаётган миллат генофондини яхшилаш, мамлакатимизни хар томонлама – ижтимоий иқтисодий, маданий маърифий ривожлантиришда ўз ўрнини аниқ белгилаб оладиган баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу мақсад билан уйғунлашиб кетади.

Давлат дастурида кўрсатилган  мухим вазифалардан бири – болаларнинг туғма ва ирсий касалликларни туғилишини олдини олиш, болалар ногиронлиги ва ўлимини камайтириш имконини берди.

Бу борада кафедра ходимлари томонидан режа асосида рухий асаб касалликлари даволаш марказига ташрифи чоғида болажонларни кириб келаётган 2017 йил билан муборакбод этдилар ва совғалар улашдилар.


ТТА Даволаш факультетининг факултет ва госпитал терапия №1 кафедрасининг 30.12.2016 йилда кафедра фахрийлари билан учрашуви

 Факультет ва госпитал терапия №1 кафедраси кафедра мудири проф.Ризамухамедова М.З бошчилигида доцентлар Қурбонова Ш.Р., Матчанов С.Х., Набиева Д.А., Қосимова М.Б., Ахмедова Н.А., Джўраева Э.Р., Мидасов М.М., Агзамова Г.С., ассистентлар Абдуазизова Н.Х., Муҳаммадиева С.М., Бердиева Д.У., Сагатова Д.Р., Султонова М.Х., Нурмухамедова Н.Р, Усмонова Ш.Ф.лар янги йил аёми билан табриклаш мақсадида кафедрада кўп йиллар фаолият кўрсатган нуронийлар профессор Бобожонов С.Н., доцент Султонова Н.Г. хонадонига ташриф буюриб, уларни айём билан қутладилар.

Бир пиёла чой устида кафедра мудири Ризамухамедова М.З. уларни илиқ сўзлар билан табрикладилар, уларга соғлиқ-саломатлик тиладилар. Ҳар доим бизга шундай бойлигимиз бўлиб юришларини, хеч қачон уларни унутмаслигини айтдилар.

Фахрийлар, хамкасбларини кўрганларидан хурсандликларини, бизларни бир фурсат кўрмай қолсалар соғинишларини, ҳаммамизни ўғил-қизларидай кўришларини айтдилар ва бизларга соғлиқ, тинчлик, барака олиб келишини, хар доим шундай аҳил бўлиб юришимизни тиладилар.


Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимларининг Тошкент шахридаги  Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик болалар уйига ташриф буюришди 

2016 йилнинг 12 декабр санасида «Соғлом она ва соғлом бола йили» муносабати билан кафедра ходимлари болалар уйларига ташриф буюрдилар. Директор муовини ижтимоий ишлар бўйича ёрдамчи бизни кутиб олдилар ва болалар уйини тарихини гапириб ўтдилар ва хоналар билан таништирдилар. Кафедра ходимлари у ерда болаларни яшаш жойлари,спорт заллари, ётоқхоналари ва ошхоналарини кўздан кечириб, болалар билан сухбатлашдилар. Болалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар. Шундан кейин болаларга эсдалик совғаларни тарқатилди.


ТТА Маънавият ва маърифат бўлими.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.