Yangiliklar

Тиббий профилактика факультети битирувчилари Якуний Давлат Аттестацияси арафасида

tib-prof-ya-dav-attes

    Якуний Давлат имтихонлари (ЯДА) битирувчи талабалар хаётидаги мухим вокеалардан биридир. Чунки бу имтихонлардан ўтгандан сунггина диплом олиб, жамият ва халқимизга хизмат кўрсатадиган етук мутахассис шифокор номига эришадилар. Демак, бунга қаттиқ ва қунт билан тайёрланиш зарур. Шу сабабли, бу жараёнга Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти хам бефарқ эмас ва доим талабаларга ўз ёрдамини ва имкониятларни беришга тайёрдир. Бунинг ёрқин мисоли сифатида битирувчи 6 курс тиббий профилактика факултети талабаларининг Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор Л.Н.Туйчиев ва ЯДА раиси профессор Д.А.Зарединов билан учрашувидир. Л.Н.Туйчиев талабалар билан имтихонларга қай даражада тайёргарлик кетаётгани хакида қизиқди ва хавф гурухлари билан танишди. Уларга кафедраларда ташкил этилган консультацияларда фаол иштирок этишни таъкидлаб ўтди. Шунингдек талабаларнинг бўлажак мақсадлари ва магистратурага қизиқишлари хақида фикрлари билан танишди. Профессор Д.А.Зарединов хам сўзга чиқиб, талабаларга бўлиб ўтадиган имтихонларда бор билимларини қўллаб ижобий натижаларга эришишига тилакдош булди.

    Учрашувда шунингдек ТТА ўқув ишлари бўйича проректор О.Р.Тешаев хам имтихон кунлари хакида, имтихонга кириш тартиб қоидалари ва ЯДА низомида келтирилган маълумотлар билан талабаларни таништирдилар. Раис ўринбосари проф. Г.И.Шайхова хам ЯДАга қолган саноқли кунларда вақтни бекор кетказмасдан яхши тайргарлик кўриш ва шу йилларда олган билимлари ва утказган вактларини кадрига етиши тугрисида гапириб утдилар. Учрашувни ташкил қилишда  тиббий профилактика факултети декани М.У.Кулманова ва ЯДА да иштирок этувчи профессор ўқитувчилар, мутахассислик фанлари кафедра мудирлари иштирок этдилар, хамда кафедра базаларида ташкил этилган магистратура йуналишлари хакида батафсил маълумот бердилар. Учрашув сунгида талабалар узларини кизиктирган саволлар билан мурожаат килдилар ва коникарли жавобларни олдилар.

Тиббий профилактика факултети
декан муовини Халмухамедов Б.Т.

Фотолавҳалар:

About the author

TMA Support

1 Comment

Click here to post a comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *

  • Учрашув кунгилладидек утди деб хисоблайман. Битирувчи бакалавриат талабаларини магистратура курсларида укишга таклиф килиб коламиз.