Yangiliklar

Умумтаълим мактабларига амалий ёрдам берилмоқда

    Ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари томонидан нафақат тиббиёт коллежлари, балки умутаълим мактабларига ҳам ўқув-услубий ва амалий ёрдам бериш мақсадида  ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ТТАнинг 2017 йил 26 апрелдаги 232-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Даволаш факултети ИКП, гематология кафедраси педагоглари томонидан 13 май куни  Олмазор туманидаги 278-сонли умумтаълим мактабига ташриф уюштирилди.  ИКП, гематология кафедраси ассистенти З.С.Исломова томонидан юқори синф ўқувчиларига “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида маъруза ташкил этилди. Маъруза давомида ўқувчилар  гиёҳванд моддалар, уларга қарамлик холатларининг келиб чиқиши, гиёҳвандликнинг инсон ҳаётига нечоғли салбий томонлари борлиги, ундан келиб чиқадиган касалликлар, наркоманияга қарши курашнинг энг тўғри йўли – соғлом турмуш тарзи эканлиги ва бу саодатга элтувчи ишончли йўл эканлиги тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

       Ассистент З.Ч.Қурбонова томонидан “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот” Давлат Дастури доирасида ўтказилган давра суҳбатида хозирда долзарб муаммога айланган- ўқувчиларнинг компьютерга қарамлиги, бадиий адабиётларга кам эътиборлилик, муомала, одоб ва кийиниш маданияти, билим олишга интилишнинг камайиб бораётганлик сабаблари тўғрисида дилдан суҳбатлашилди. Бундай холатларнинг олдини олиш йўллари тўғрисида хаётий воқеалар асосида тавсиялар берилди. Давра суҳбатлари ўқувчиларда катта таъссурот қолдирди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.