Bo'lim yangiliklari Talabalar ijodi Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

Муҳаббат ва садоқат куйчиси Зулфияхоним хотираси ёд этилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртларига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги таъкидланган эди.

Ҳозирги кунда Адиблар ҳиёбони – зиё маскани, аждодлар хотирасини ёд этувчи қутлуғ қадамжога айланди. Энг чиройли гуллардан ажойиб гулдаста тайёрлангани каби Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним табиатида ҳам ўзбек аёлининг барча гўзал фазилатлари мужассамлашгандек наздимизда. Шунинг учун ҳам уни кўришга, суҳбатидан баҳраманд бўлишга, тақдири ҳақида билишга қизиқадиганлар ҳар доим кўп бўлган.

Шу боисдан Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ маънавият ва маърифат бўлими ҳодимлари, ўқитувчилар ва талабалардан иборат жамоаси 2020 йил 9 сентябрь куни Тошкентда барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.

Ушбу маърифий тадбир давомида  ТТА Хотин қизлар кенгаши раиси Л.Қ. Абдуқодирова, Тиббий профилактика кафедраси декан муовини А.А.Раззоқов, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси А.Аслановлар томонидан  шоиранинг аёллик латофати, садоқати ҳамда ижодининг энг нозик нуқталарига чизгилар берилди. Зулфияхоним ўз замонининг забардаст шоираси ва жамоат арбоби бўлибгина қолмай, Ўзбекистоннинг жарангдор овози мисли янграганлиги, Зулфияхоним шеърларида ўзбек аёллари, қизларининг бахт ва ташвишлари баралла куйланганлиги, унинг шеърларининг ҳар бир сатрида аёллик нафосати уфуриб туриши билан шоира ижодида ўзбек аёлининг тақдири катта ўрин эгаллаганлиги қайта қайта таъкидланиб, Зулфия сиймосини ёрқин хотиралар ва эзгу воқеалар билан ёдга олинди. Шоиранинг  мамлакат ҳаётидаги фаол ўрни муҳим аҳамият касб этади. Зулфия шеърияти табиатга ҳамда инсониятга бўлган жўшқин севги ва меҳр билан бурканган. Мисраларида табиатни оч рангларда, ёрқин бўёқ ва тимсолларда тасвирлайди. Олижаноблик, жасорат, халқ ғурури, самимий туйғулар, зангори ранглар, кутилмаган янги тимсоллар билан йўғрилган лирикаси, китобхон қалбига ажиб кўкламий ҳаловат баҳш этади, инсоннинг эзгуликка, покликка бўлган ишончига ишонч қўшади. Шоира Зулфияхоним ёдгорлиги  атрофида йиғилган ТТАнинг  20 дан зиёд ижодкор талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчилари томонидан шоира ижодидан монологлар, қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш қилдилар.

Покиза қалб соҳибаси бўлмиш Зулфияхоним ижоди фарзандлар ёдида абадий қолади.