Yangiliklar

Хотира мангу-қадр абадий

Тоғдек қудрат, мардлик жасорат,
Юракларда мангу яшайди.
Зарҳал ҳарфла, битилган номлар,
Хотирадан сира ўчмайди

Халқимизнинг бой қадриятларидан бири  бу она-юрт, ватан, халқ тақдири учун фидоийлик кўрсатган мардлик,  жасорат тимсоли бўлмиш ўғлонлари хотирасини ёт этиш, она юрти тақдири учун жасорат кўрсатиб ҳаёт кечираётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийлар, фахрийларни эъзозлаш, эхтиром кўрсатиш халқимизнинг энг олий маънааий қадриятларидан саналади.  Анашундай эзгу нийятда 2015 йил 7 май куни Тошкент тиббиёт академияси II клиника  “Хотира боғида”  Хотира ва қадирлаш куни муносабати билан маданий-марифий тадбир ташкиллаштирилиши кўзда тутилган. Ушбу тадбирда  1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийлар, тиббиёт сохасида кўп йиллар мехнат қилиб соха тараққиётига катта хисса қўшган устоз ва мураббийлар таклиф этилмоқда.  Тадбирда тиббиёт академияси маъмурияти томонидан уруш ва мехнат фронти фахрийларига қимматьахо совҳалар хамда маданий чиқишлардан иборат бўлади. Юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш энг олий вазифамиздир. Зеро  “Инсон азиз, хотира-муқаддас”

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.