Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият хисобланиб, бу борада мамлакатимизда жорий йилни “Кексаларни эъзозлаш йили”деб эълон қилиниши ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат этиборнинг юксаклиги наъмунасидир. 9 май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб 1941-1945 йиллар уруш ва мехнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.
Нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан ҳабар олиш, сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш Тошкент тиббиёт академиаси анъаналарига айланган. “Хотира ва қадрлаш куни”ни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида Жорий йилнинг 7 май куни Тошкент тиббиёт академияси II Клиника “Хотира боғи”да байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга 1941-1945 йиллар уруш ва мехнат фронти фаҳрийлари, нуронийлар, Афғон уруши қатнашчилари таклиф этилди. Тадбирни Тиббиёт академияси ректори Ш.И.Каримов очиб берди ва йиғилган фаҳрийларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар. Тадбир давомида Уруш ва меҳнат фронти фаҳрийлари, нурониййлар, Афғон уруши қатнашчиларига байрам дастури тақдим этилди.
Юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш энг олий вазифамиздир. Зеро “Инсон азиз, хотира-муқаддас”
Add Comment