Yangiliklar

«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!»

Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  2015 йил 17 июлдаги ПҚ-2371-сон Қарорида илгари сурилган фикр ва ғояларни ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, аҳоли ўртасида мустақиллик шарофати билан амалга оширилган эзгу ишлар, саъй-ҳаракатлар, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларни тарғиб этишда фойдаланиш учун тайёрланди.

Унда истиқлол йилларида ҳалқимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган мустақил Ўзбекистон давлати пайдо бўлгани ва бугун ушбу тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётгани чуқур таҳлиллар ҳамда илмий-амалий хулосалар асосида баён этилган.

Ушбу нашр профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борадиган маънавият тарғиботчилари учун дастури амалда вазифасини ўтайди.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.