Yangiliklar

«14-январ Ватан химоячилари куни»га бағишлаб байрам тадбир бўлиб ўтди

Хаво хужумидан мудофаа қўшинлари ва харбий хаво кучлари қўмондонлигида «14-январ Ватан химоячилари куни»га бағишлаб байрам тадбир бўлиб ўтди.

2016 йил 8-январ куни Хаво хужумидан мудофаа қўшинлари ва харбий хаво кучлари қўмондонлигида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан хамкорликда “14-январ Ватан химоячилари куни” муносабти билан бадий-адабий кеча ўтказилди. Кечада қўмондонликнинг зобитлари, аскарлари, ишчи-ходимлари ва мехмонлар иштирок этди. Тадбирни харбий қисм майори А.Исақов очиб берди. Кейин сўзга Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо чиқиб, бугунги кундаги Ватан химоячилар шарофати билан юртимизда тинчлик хукм сураётгани, уларнинг ўз вазифаларига тўлиқ ёндашиши натижаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Кейин сўзга Тошкент тиббиёт академияси “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси И.Отажонов сўзга чиқиб харбийларни байрам билан табриклаб, уларни барчасини Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ва республика тиббиёт ходимлари номидан табриклади.

ТТА маданият уйи санъаткорлари М.Абдуллаев, А.Адилов ва тиббий-профилактика факультети иқтидорли талабаси Ш.Жўраевлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар тақдим этилди.