Yangiliklar

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

2016 йил 15 январь куни Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси Ҳарбий-тиббий факультети подполковниги Сиддиқов К.С., подполковник Яхяев Ш.А., кафедра ходимлари ва талабалар иштирок этишди.

Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчиларга йўлланган Президент табриги ўқиб эшиттирилди.

Тадбир давомида миллий армиямизга бағишланган видеофильм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида таклиф этилганларга эсдалик совғалари топширилди.

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТНИ КАФЕДРА ВЕБСАЙТИДАН ОЛИШИНГИЗ МУМКИН >>>