Yangiliklar

“ Ватан ҳимояси – муқаддас бурч ! ”

“Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!”

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларда қатор маданий – маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 13 январь куни Даволаш факультети профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалари ва Академия маданият уйи жамоаси билан биргаликда Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмда маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда даволаш факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ж.Ш. Хайтимбетов сўзга чиқиб ҳарбий қисмда фаолият юритаётган ҳарбий хизматчи офицер, сержант ва аскарларни касбий байрами билан табрикладилар ва ҳарбий қисмда фаолият юритаётган ҳарбий хизматчиларга эсталик совғаларини тақдим этдилар. Шунингдек, сўзга 4 сонли талабалар турар жойлари маънавий ва маърифий ишлари бўйича декан муовини И.Алланазаров сўзга чиқиб ўз табрик сўзини изҳор этдилар.

Шунингдек, тадбирни бадиий қисмида Академия Маданият уйи раҳбари М.Абдуллаев, Маданият уйи ҳонандалари А.Одилов, З.Рустамовалар ва даволаш факультети талабаси Ж.Қурбоновлар куй – қўшиқлар дастасини тақдим этдилар.