Yangiliklar

“Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади” мавзусидаги талабаларнинг V анжумани бўлиб ўтди

    Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган талабаларнинг V “Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади”номли анжумани жорий йилнинг 26 февраль санасида бўлиб ўтди. Тадбир аввалида соғлом турмуш тарзини акс эттирувчи, мафкуравий таҳдидларга қарши курашишга қаратилган баннерлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ректори, академик Ш.И.Каримов, “Ёшлик” талабалр шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги маънавият ва маърифат маркази директори А.Эшмуродовлар ташриф буюришди.
Тадбирнинг мақсади мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устивор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмунини, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурининг моҳиятини англаш, юртимиз тинчлигига раҳна солувчи ёвуз кучларнинг мафкуравий хуружларига қарши талаба-ёшларнинг иммунитетини ошириш, она-юртга муҳаббат, қалбида фахр ва ғурур туйғуларини ошириш, Тошкент тиббиёт академиясида таҳхсил олаётган талабаларда “Мен Ўзбекистон Республикасида яшашим билан ғурурланаман – Тошкент тиббиёт академиясида ўқишим билан фахрланаман” эзгу ғоясини сингдириш, ўз интилиши билан мамлакатимиз тараққиётига даҳлдорлик туйғуларини уйғотиш мақсадида ташкил этилди. Хар йилги талабалар анжумани ўзида эзгу ғояларни акс эттирган ном остида ўтказилиши одат тусига кирган бўлиб, бу галги талабаларнинг   V анжумани “Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади” мавзусида, талабаларимиз томонидан мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган имкониятлар “Ўзбкистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг” мазмун – моҳияти, Президентимизнинг асарларида кўтарилган долзарб масалалар “Кеча ким эдиг-у бугун ким бўлдик? Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” ғояларини кўтарилганлиги, мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг устувор вазифалари, соғлом турмуш тарзини акс эттирувчи, ёшлар онгига таъсир этувчи турли ёт ғоялар, мафкуравий тахдидларга қарши курашиш иммунитетининг ошириш ва бартараф этишнинг назарий ва амалий аҳамиятини очиб беришга талабаларимиз ўз эътиборларини қаратганлар. Ушбу талабалар анжуманидаги маърузалар инглиз тилида тайёрланганлиги тадбирни ташкилий жихатдан тўғри ва айни вақтда замон талаби доирасида йўналтирилганлигидан далолат беради.

Анжуманнинг якуний қисмида ҳакамлар ҳайъати томонидан марузаларнинг, долзарблиги, тасирчанлиги, маърузачининг нутқий равонлиги каби жихатларига кўра қуйидаги тартибда ўринлар тақсимланди:

I ўрин билан – “Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати – ёшлар нигоҳида” мавзусида даволаш факультети 102-гуруҳ талабаси Хамраева Умида

II ўрин билан –“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” мавзусида олий маълумотли ҳамшира факультети 304-гуруҳ талабаси Махамеджанова Доно

 III ўрин билан – “Кеча ким эдиг-у бугун ким бўлдик? Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” тиббий-педагогика факультети 503-гуруҳ талабаси Махмудов Акмал

          Мавзуларининг долзарблиги, талабаларнинг тайёргарлигининг юқорилиги, мавзулар қиёсий жиҳатдан аниқ ёритилганлиги каби жиҳатлари инобатга олиниб қуйида келтирилган талабалар Тошкент тиббиёт академияси ректори фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар:

 “Юртимизда юксалишлар ва ёшларда шукуроналик хисси” мавзусида тиббий-педагогика факультети 503-гуруҳ талабаси Йигиталиев Алишер

 “Глобаллашув шароитида маънавий таҳдидлар” мавзусида тиббий-профилактика факультети 404-гуруҳ талабаси Ашуров Жамшид.

 “Соғлом она ва бола – баркамол авлод шаклланишининг кафолати” мавзусида магистратура 2-босқич талабаси Азимова Фотима

“Тамаки чекишнинг зарари, аянчли ва оғир оқибатлари”академик лицей 3-босқич талабаси Агзамова Диёрахон.