Yangiliklar

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали концерт дастури бўлиб ўтди

“8 март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси, 1,2,3 клиникалари, Тошкент Давлат Стоматолоия институти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3 март куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида профессор – ўқитувчилар ва ҳодимларга концерт дастури тақдим этилди.

Концерт аввалида театр биносининг миллий меъморчилик усулида яратилган Тошкент, Самарқанд, Фарғона наққошлик усулидани меъморчилик санъати билан танишилди.

Тадбирда академияда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар байрам муносабати билан тақдирландилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан

Холматова Барно Турдиходжаевна Болалар касалликлари кафедраси мудири.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан

Хайрутдинова Инара Илгисовна   Психиатрия ва наркология кафедраси ассистенти.

Мусаева Юлдуз Албисовна Асаб касалликлари кафедраси ассистенти.

Бахритдинова Фазилат Ариповна – Кўз касалликлари кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан

Рустамова Сурайё Шохобовна   Тиббий педагогика факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини.

Алимова Сабохат Газиевна   Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари номзоди.

Джураева Эльнора Рустамовна Факультет ва госпиталь терапия кафедраси доценти.

Республика хотин-қизлар қўмитаси фахрий ёрлиғи билан

Исматуллаева Нодира Анваржоновна Ходимлар билан ишлаш бўйича катта назоратчи ходими

Абдуллаева Муяссар Алмазовна талабалар турар жойи ишчиси

Хасанова Азиза Маликовна Режа молия бўлими бошлиғи

Эгамбердиева Саида Мамажоновна – кўз касалликлари кафедраси ассистенти.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ходимлари маркази кенгашининг фахрий ёрлиғи билан

Худдиева Гулчехра Ахмадовна – АРМ маркази директор ўрин босари

Хегай Любовь Николаевна – Марказий илмий тадқиқот маркази катта илмий ходими

Қучқарова Наргиза Хусановна – Олий маълумотли ҳамшира факультети бош мураббийи

Мамажонова Мунира Амановна – фармакалогия кафедраси доценти

Джалолова Умида Халимовна – Талабалар турар жойи ишчиси.

Тошкет тиббиёт академияси касаба уюшмасининг эсдалик совғаси билан

Яхяева Камола Закировна Даволаш факультети декан муовини.

Рўзиева Гулноза Хамиджановна Психиатрия кафедраси ўқитувчиси

Инаятова Зебинисо Юсуповна – ТТА қошидаги академик лицей ўқитувчиси

Халилова Нилуфар Хайриддиновна – ТТА қошидаги академик лицей ўқитувчиси.

Тадбир жараёнидан фотолавҳалар: