Bo'lim yangiliklari

“Ёш эпидемиолглар” тўгарак иш олиб бормоқда

“Бешикдан то қабргача илм изла”

      Иқтидорли ва салоҳиятли, илмга чанқоқ ёш талабалар билан иш олиб бориш мақсадида Эпидемиология кафедрасида “Ёш эпидемиолглар”  тўгарак иш олиб бормоқда.

 Ёш талабаларимиз ҳозирги даврда атроф муҳит омилларининг салбий таъсирини, касалликларнинг келиб чиқиш сабаблар , олиб бориладиган чора тадбирларга оид турли қизиқарли саволларни ўрганиш учун турли хилдаги мавзу танлаб олишган ва иш олиб боришмоқда.   Кафедранинг  хар бир йиғилишида  иқтидорли талабаларнинг бажараётган ишлари муҳокама этилади, саволлари кўриб чиқилади. Бугун хам кафедрада  тиббий профилактика факультетининг иқтидорли талабалари  билан  мавзуга оид семинар бўлиб ўтди. Бунда  ТТА  иқтидорли талабалар бўлими услубчиси, эпидемиология кафедраси ассистенти Н.Ў Неъматова, тиббий профилактика факультети иқтидорли талабалар бўим бошлиғи Н.Т.Ёдгорова,Эпидемиология кафедраси иқтидорли талабалар ва тўгаракка маъсул ўқитувчи Н.С.Саидқосимовалар ва бир қанча иқтидорли талабалар хам иштирок этдилар. Иқтидорли талаба 405 гурух талабасиҲабибуллаев С

” Иммунопрофилактика асослари” мавзусида инглиз тилида призинтация қилди.Семинар жуда қизиқарли ўтди,  талабалар ўртасида бахс-мунозар ,савол жавоблар бўлди. Талабалар билан кейинги ойнинг семинари  белгилаб олинди.

ТТА иқтидорли  талабалар ва
тўгараклар бўлими услубчиси                                                             Н.Ў. Неъматова

Тиббий-профилактика иқтидорли
Талабалар ва тўгараклар бўлим
бошлиғи                                                                                                       Н.Т.Ёдгорова                                 

Кафедра иқтидорли талаба билан
ишла бўйича маъсул, катта ўкитувчи;                                              Н.С.Саидқосимова

Фотолавҳалар: