Yangiliklar

“Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди

13.04.2016 куни ТТА мажлислар залида “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз”  мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар: ТТА, ОМХ факультети ва Ижтимоий фанлар кафедраси.

Тадбирда: Тошкент Тиббиёт    Академияси маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор тиббиёт фанлари доктори, профессор Бобомуротов Турдиқул Акрамович. Турон фанлар академияси президенти, тарих фанлари доктори, профессор Хайдарбек Назирбекович Бабабеков, юридик фанлари доктори Халим Бобоев, фалсафа фанлари доктори Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович ва ТТА ни профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди. (100 дан ортиқ иштирокчилар) қатнашдилар.

Бобомуротов Т.А. сўзга чиқиб, ўз маърузасида Амир Темурнинг буюк шахс, йирик давлат арбоби, саркарда, қонуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл юртини,  халқини севган ва уни жахонга машҳур қилган инсон эканлиги ҳақида сўзлади. Шу билан бирга мустақиллик туфайли кўп минг йиллик бой тарихимиз, шу жумладан улуғ бобомиз Амир Темурни ўрганиш имкониятига ҳам эга бўлганлигимиз тўғрисида гапириб ўтди.

Халим Бобоев ўз нутқида буюк аждодимизнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоят катта эканлиги, унинг мамлакатда кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам берганлиги, эл-юртни ўз байроғи остида бирлаштира олганлиги, марказлашган йирик феодал давлатни қурганлиги, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратганлиги хақида сўзлади. Нотиқ ўз нутқини давом эттирар экан бугун “Темур ва Темурийлар маданияти”, “Темурийлар давлати”, “Улугбек ва Самарканд астрономия мактаби”, “Навоий” ва “Бобур” каби буюк аждодларимиз нафакат ўзбек балки жахон халклари тарихи асарларида ҳам учратамиз. Бу гапларнинг заминида Амир Темурнинг улкан хизматлари ётади. Амир Темур ўзи билибми-билмасданми, лекин бир катор халклар ва юртларни мустамлакачилар зулмидан озод бўлишига ёрдам берганлиги ўша даврнинг энг қудратли ҳукмдорларидан ҳисобланган Йилдирим Боязидни (Қайсар) тор-мор келтириб Болқон ярим ороли ва Европа халқларига озодлик бағишлаб Олтин Ўрда хони Тўхтамишхонни икки марта тор-мор этиб Россияни мўғуллар ҳукмронлигидан озод бўлишини қарийб 300 йилга тезлаштирганлиги ҳақида айтиб ўтди.

”Амир Темур даврига оид тарихшунослик ва манбашунослик” мавзуида Хайдарбек Н.Б. ўз нутқида Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Низомиддин Шомий, Шарофиддин Али Яздийларнинг “Зафарнома”лари, Ибн Арабшоҳнинг “Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари” ва бошқа асарларда келтирилган соҳибқироннинг ибратли ишлари, панд- насихатлари ва ўгитларидан ҳам  унинг кимлигини билса булади деб таъкидладилар. Бундан ташқари у киши ўз нутқларида соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳаси ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, хонақоҳлар, саройлар,бозорлар,қалъалар, каналлар ва бошқа иншоотларнинг сон- саноғи йўқлиги ва унинг бевосита рахнамолигида бунёд этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Амир, Ахмад Яссавий., Занги Ота мақбаралари, Оқсарой, Кўксарой ва Шоҳи Зинда меъморий обидалари, Боғи Чинор, Боғи Баланд, Боғи Дилкушо. Боғи Беҳишт сингари ўнлаб гўзал сарой- боғлар ва шу каби бошқа иншоотлар ҳақида хам гапириб ўтди.

Мақола муаллифи:
ТТА Ижтимоий фанлар
кафедраси ассистенти
Искандаров Ш.А.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.