Yangiliklar

“Тиббиёт ниҳоллари” номли тадбир бўлиб ўтди

01.04.2016 куни Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Академик лицейда «Келажак ёшлар қўлида» шиори остида ТТА академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўлими бошчилигида Тошкент шаҳри Тиббиёт академик лицейлари ва коллежлари ўқувчилари орасида «Тиббиёт ниҳоллари» кўрик танлови бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари: ТТА АЛваКҲК бўйича проректор Баймаков С.Р. ҳамда ушбу бўлим ходимлари ва ТТА Асаб касалликлари кафедраси ассистенти Мусаева Ю.А.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад: иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ҳаракатларини, билим олишга интилишини рағбатлантириш, барча ёшларни ўз касбий маҳоратини такомиллаштиришга йўналтириш бўлди.

Тадбир жуда қизиқарли бўлди, қизиқарли ва долзарб бўлган мавзуларда маърузалар қилинди, ёшларимиз орасида қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.

Тадбир сўнггида барча иштирокчиларга эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.