Yangiliklar

“Хотира тадбири” бўлиб ўтди!

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира тадбири” бўлиб ўтди!

     Жорий йилнинг 6 сентябр санасида, Тошкент тиббиёт академиясининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира тадбири” бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов, тиббий педагогика факультети декани А.А.Ҳамраев, декан муовинлари, Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари ва факультетнинг 1-босқич талабалари иштирок этишди.

  Тадбирни, Тошкент тиббиёт академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Т.А.Бобомуродов очиб бердилар. Т.А.Бобомуродов, мамлакатимизнинг Мустақилликгача бўлган давридаги инсон омилига алоҳида тўхталиб, Мустақилликдан кейинги даврда босиб ўтилган салмоқли қадамларда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кўрсатган чексиз жасоратларига бир-бир тўхталиб, Президентимизнинг “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, балки, ислоҳот аввало инсон учун бўлиши керак” деган ғояси ўтган 25 йил мобайнида ўз исботини топганлигини яна бир таъкидладилар.

         Шундан сўнг сўзга “Ижтимоий фанлар кафедраси” ўқитувчиси А.Раззоқов чиқиб, собиқ мустабит тузуми исканжасидаги халқимиз учун истиқболи ноаниқ бўлган мустабид тузумнинг инқирозга юз тутиши айни тарихий хақиқат эканлиги, эндиликда эса халқимизнинг асрий орзуси бўлган Мустақилликка эришишга том маънода хақли давр келганлиги ва шундай мураккаб тарихий бир даврда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг келиши халқимиз учун Яратганнинг инояти бўлганлигини таъкидлади. Шундан кейин, ёш Мустақил Ўзбекистоннинг босқичма-босқич “эволюцион” усулда ривожланаётган Давлатнинг бевосита юртбошимизнинг раҳнамологида амалга оширилган  бунёдкорлик ишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

    Шундан кейин сўзга Тиббий педагогика факультети декани А.А.Хамроев чиқди. Бундай ютуқларнинг барчаси бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш борасида бир ёқадан бош чиқариб мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш борасида бутун билим ва маҳоратларини сафарбар этишлари ва олий мақсаддан оғишмасдан юртбошимиз бошлаб берган улуғ йўлни давом эттиришга талаба – ёшларни даъват этдилар.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.