Yangiliklar

Табриклаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг, 2016 йил 24 август кунги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги  фармонига асосан Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Тошкент тиббиёт академиясининг «Юқумли ва болалар юқумли касалликлари» кафедраси профессори Даминов Тургунпулат Абидович «Эл-юрт ҳурмати» фахрий ордени билан тақдирланди.

Даминов Тургунпулат Абидович – 1941, кафедра профессори.

Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (2000 й.дан), Польша Тиббиёт Академияси академиги (1999 й.дан), Россия Федерацияси Тиббий-техник Фанлар Академияси академиги.
1969 йили «К вопросу клинического течения тифопаратифозных заболеваний у детей в сочетании с туберкулезом» номли номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1986 йили Москва шахрида «Клинико-иммунологические особенности острого и затяжного вирусного гепатита А и В у детей» номли докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Ҳозирги вақтда асосий илмий йўналиши – болаларда ўткир респиратор касалликлар, ўткир ичак инфекциялари, вирусли гепатитлар, ОИВ инфекцияси ва бошқариладиган инфекцияларни клиник-иммунологик жихатларини ўрганиш ва янги вакциналарни амалиётга тадбиқ этишдир.
Айни вақтда ЎзРес эмлаш бўйича миллий экспертлар гуруҳи бошлиғидир.
1990 – 2005 йй. – Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт Институти ректори.
1990 – 2012 йй. – Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт Институти, кейинчалик ТТА юқумли касалликлар кафедраси мудири.
Академик Даминов Т.О. «Дўстлик» ордени ва Альберт Швейцар номидаги Халқаро олтин медали билан тақдирланган, Соғлиқни Сақлаш тизимида қилган мехнатлари тақдирланиб «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач» унвони билан тақдирланган.
Академик Даминов Т.О. рахбарлигида 18 та докторлик ва 40 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Шогирдлари орасида кўпгина таниқли олимлар, соғлиқни сақлашни ташкил этиш сохаси рахбарлари бўлиб, улар Ўзбекистонда ва бир қатор МДХ давлатларида фаолият юритмоқдалар.
Олим томонидан 500 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган.

ТТА Маънавият ва
маърифат бўлими

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.