Yangiliklar

Республика “Маънавият ва Маърифат” Маркази вакиллари ТТАда

Жорий йилнинг 8 октябр санасида Ўзбекистон Республикаси “Маънавият ва маърифат” маркази вакиллари, яъни, Халқ депутатлари Тошкент  шаҳар кенгашининг депутати, “Ўзбекистондан хизмат кўрсатган шифокор” Тошпўлатов Абдувоҳид Ғаниевич ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг талабалар шахарчаси кенгаши раис ўринбосари Зиёдулла Саъдуллаевлар ТТАнинг мажлислар залида Академия талабалари билан маънавий-маърифий учрашув ўтказдилар.

2016 йилнинг 12 сентябрида қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида депутатлар Қонуннинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига янада чуқур сингдириш ва Қонунда кафолатлаб қўйилган ёшлар манфаатларини кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида Академиямиз талабалари билан халқ депутати ўз фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Учрашувда Қонуннинг мазмун-моҳияти, имкониятлари, янгиликлари ва устувор жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, 1-боб. 4-моддада: Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари

  • очиқлик ва шаффофлик;
  • ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;
  • ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
  • маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;
  • ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги хақида фикр юритилса, 5-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари  -ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
  • ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;
  • ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш,
  • ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;
  • ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шавқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш каби пунктларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув сўнги савол-жавоб тарзида янада қизғин тус олиб, Академия талабалари Халқ депутатига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.