Yangiliklar

«Ўзбекистон 25 йил ичида» мавзуси бўйича маъруза бўлиб ўтди

2016 йил 26 – октябр куни ТТА Ижтимоий фанлар кафедрасида бўлган “Маънавият соати” да “Ўзбекистон 25 йил ичида” мавзуси бўйича катта ўқитувчи А.А.Раззоқов маъруза қилди

 

А.А.Раззоқов қуйидаги маълумотларни  берди – Бутун дунёда таҳликали вазият, миллатлараро тўқнашувлар, сиёсий ва иқтисодий инқирозлар ҳамда турли хавф-хатарлар авж олган даврда Ислом Каримовнинг мамлакатимизга раҳбарлик қилганлари Яратганнинг халқимизга кўрсатган бебаҳо марҳамати бўлди. Муҳтарам Юртбоши-мизнинг букилмас иродаси, фидойилиги, мардлиги ва ватанпарварлиги, узоқни кўриш ва стратегик фикрлаш қобилияти ватандош­ларимизни ягона мақсад сари бирлаштирди. Натижада мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлида кўплаб қийинчилик ва синовлардан ўтиб, тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Давлатимиз раҳбари “Иқтисодий мустақилликка эришмасдан туриб, сиёсий мустақилликни таъминлаб бўлмайди” деган эдилар. Мустақиллик йилларида иқтисодиётимиз қарийб 6 баробарга ўсди.  Унда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга ошди. Охирги 11 йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаган даражада сақланмоқда. Бундай ўсиш аввало халқимизга, ҳар бир фуқарога қандай наф етказиши, унинг дастурхонида, кундалик ҳаётида акс этиши биз учун муҳим масаладир.

1

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.