Yangiliklar

XV ёзги Паралимпия ўйинларида чемпионлари билан учрашув бўлиб ўтди

МАТОНАТ, МАҲОРАТ ВА ТИНИМСИЗ МЕҲНАТ МЕВАСИ
(Тошкет тиббиёт академиясида Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV паралимпиада  чемпионлари ва ғолиблари билан учрашув. 23.11.2016 й.)

      Бутунжаҳон спорт байрами – Олимпиада ўйинлари ҳар йили минглаб спортсеварлар диққатини ўзига жалб қилади. Спортчилар учун энг юқори чўққи ҳисобланган Олимпиада мусобақалари ўз иштирокчиларидан жиддий тайёргарлик, катта тажриба ҳамда маҳоратни талаб этади. Бу чўққини забт этиш эса ҳар бир спортчи учун шараф, улкан муваффақият, машҳурлик олиб келади.

Олимпиадага ёндош бўлган яна бир халқаро мусобақа – Паралимпиаданинг шуҳрати ҳам асло кам эмас. Имконияти чекланган спортчилар учун махсус ташкил этилган бу мусобақанинг қатнашчилари икки карра маҳорат, тажриба ва матонат эгалари саналади. Жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Паралимпиада мусобақаларида Ўзбекистон спортчилари улкан ютуқларни қўлга киритди.

Жорий йилнинг 23 ноябрь санасида Тошкент тиббиёт академиясида Паралимпиада мусобақалари совриндорлари ва мураббийлари билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси дзудо бўйича қизлар терма жамоаси мураббийи Тўраев.Ш, Енгил атлетика бўйича совриндор спортчилари:  Свечников Александр – олимпия чемпиони, олтин медал сохиби; Салиев Дониёр – 2 та бронза медали сохиби; Бурханова София – кумуш медал сохиби; Сахатов Миран – бронза медали сохиби; Дзюдо бронза медали соҳиби Бобоев Шухрат ташриф буюришди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон  Паралимпия терма жамоасига бағишланган видео фильм намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А Бобомуратов очиб бериб мамлакатимизда ҳар бир жавхада айниқса спорт соҳасида мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонида катта эътибор  қаратилганлиги ва бу борада изчил олиб борилган сиёсат натижасида ёшларимиз жаҳон ареналарида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётганлигини таъкидладилар ва  Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари ҳар қачонгидан-да муваффақиятли иштирок этиб мамлакатимиз довруғуни дунёга танитишга беқиёс ҳисса қўшишди.
Жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Паралимпиада мусобақаларида Ўзбекистон спортчилари  мусобақа давомида 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистонлик паралимпиячилар умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллашди. Ҳамюртларимиз Марказий Осиёда биринчи, МДХда Украинадан сўнг иккинчи, Осиёда Хитой ва Эрон делегацияларидан сўнг учинчи ўринни эгаллашганлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида Енгил атлетика бўйича совриндор спортчилари:  Свечников Александр– олимпия чемпиони, олтин медал сохиби, Салиев Дониёр– 2 та бронза медали сохиби, Бурханова София– кумуш медал соҳиби, Сахатов Миран– бронза медали соҳиби, Дзюдо бронза медали соҳиби Шухрат Бобоевлар ва талабалар ўртасида жонли мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ҳар – бир талаба қалбида алоҳида из қолдирди.


Маҳсус видеоролик:


Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.