Yangiliklar

30-сонли “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан учрашув ўтказилди

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИНГ
“ХЕЧ КИМ МЕҲР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН” ШИОРИ ОСТИДА
“ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР” КАФЕДРАСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН
29.12.2016  ЙИЛ 30-сонли “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида болалар уйи тарбиячилари иштирокида “Шахсий гигиена” мавзусида презентация кўрсатилди. Учрашувда кафедра мудири – Х.С. Ахмедов, профессор: А.Г. Гадаев,  доцентлар: А.Т. Бабаев, М.Э. Рахимова, М.С. Салаева, катта ўқитувчилар: А.А. Разиқов, М.О. Хуррамов ва кафедра  ассистентлари  Л.А. Абдурахимова, Д.А. Абзалова, Ф.С.Хайдаров, Ф.И Холметова, Н.Б.Абдурахмонова., А.М.Саидхановалар иштирок этиб тарбияланувчиларнинг эрталаб тургандан бошлаб кун давомида нималарга эътибор беришлари, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари бирма-бир батафсил кўрсатиб бердилар. Кафедра ходимлари томонидан тарбияланувчиларга ширинликлар, ўқув қуроллари ва янги йил совғалари тақдим этилди. Презентациядан сўнг тарбияланувчилар  томонидан турли хил қизиқарли саволлар берилди. Саволларга тўла ва қониқарли жавоблар олган болалар, тарбиячилар кафедра ходимларига миннатдорчилик билдирдилар. Кафедра ходимлари томонидан “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига совғалар тарқатилди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.