Yangiliklar

Тошкент тиббиёт акадамиясида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 24 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 6 декабр санасида Тошкент тиббиёт акадамиясида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 24 йиллигини муносиб нишонлаш борасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб бердилар.

      Шундан кейин, юридик фанлари доктори, профессор Мухитдинова Феруза  “Конститутция – қомусимиз” номли маърузаси билан чиқиш қилдилар.

            Маърузада, Ўзбекистон мустақил тараққиёти йўлида ҳайратланарли ютуқларни қўлга киритилгани алохида таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Мустақиллик йилларида бизнинг ҳалқимиз ўз давлатининг Конституцияси аҳамиятини аниқ тасаввур қилди ва энг асосийси нимадан воз кечиб, нималарга эришганини англаб етди. Энг муҳими шундан иборатки, Конституциянинг қабул қилиниши туфайли Ўзбекистон Республикаси янги демократик давлат сифатида дунё сиёсий харитасидан алоҳида ўрин эгаллади.

Ўзбекистон Конституциясининг яна бир муҳим жиҳати шунда бўлдики, унда миллий давлатчилигимизнинг қиёфаси, жамиятнинг хусусияти, ҳалқнинг хоҳиш-иродаси яққол ўз ифодасини топган. Ҳаётимизнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизими демократик тамойилларга асослангани, умуминсоний қадриятларнинг улуғланаётгани, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари нечоғлик кафолатлангани ҳамда ҳимоя қилинаётгани унда қўриниб туради.

Биринчи президентимиз И.А.Каримов Конституциянинг моҳияти хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эдилар: “Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир фуқаро, ҳеч бир одам ўз ижтимоий шахсий ҳётини, ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциясиз тасаввур эта олмайди.” Содда сўзлар билан айтганда, улар кундалик ҳётида Конституция белгилаб берган қоида ва ҳуқуқларга тез-тез мурожаат қилиб туради. Конституцияга фуқаролар ўзининг таянчи ва суянчи сифатида қарайдилар. Дарҳақиқат Конституция, энг биринчи навбатда ўз ҳалқининг ижтимоий шахсий ҳаётини ҳамда қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Академияда ташкил қилинган маданият уйи ходимлари ва  талаба – ёшларнинг ва “Дуторчи қизлар” бадиий дастасининг чиқишлари тадбир иштирокчиларида алохида таассурот қилдирди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

 

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.