ТТА ДА “ҲАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИДА ТАЪЛИМ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН МАСАЛАЛАР – ТАЛАБАЛАР НИГОҲИДА” МАВЗУСИДАГИ ТАЛАБАЛАРНИНГ VI АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 23 феврал санасида Тошкент тиббиёт академиясида “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар-талабалар нигоҳида” мавзусидаги талабаларнинг VI анжумани бўлиб ўтди.
Талабалар анжуманини ТТА ректори Туйчиев Лазиз Надирович кириш сўзи билан очиб берар экан академия талабаларининг жамиятимизда рўй бераётган ислоҳотлар ва янгиланишларни нафақат бевосита иштирокчиси балки ташаббускори бўлишга ундаб, ўтказилаётган “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар-талабалар нигоҳида” анжуманини мазмун-моҳияти ва аҳамиятини талабалар билан ўртоқлашди.
Анжуманда:
- “Талаба ва ўқувчининг маънавий қиёфаси”.(Қурбонова Нодира – олий маълумотли хамшира факультети 1-босқич талабаси);
- “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги янги қонун – ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустаҳкамлаш, муаммоларини ҳал этишнинг кафолати” (Ҳайдаров Шавкат – тиббий-профилактика факультети 5-босқич талабаси);
- “Оммавий маданият аҳлоқсизлик ўчоғи, ёҳуд – маданиятимиз кушандаси” (Каримов Фарҳод – тиббий-педагогика факультети 3-босқич талабаси);
- “Ёшлар мафкуравий иммунитетини ошириш, турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш” (Эркинхўжаев Ҳожиакбар – тиббий- педагогика факультети 1-босқич талабаси);
- “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва ҳалқ фаровонлиги гарови” (Мухторова Саломат – даволаш факультети 2-босқич талабаси);
- ”Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар талабалар нигоҳида” (Атоева Муниса – даволаш факультети 2-босқич талабаси);
- “Она бола саломатлигини муҳофаза килиш, ёшларимизни баркамол авлод қилиб тарбиялаш ишлари бундан кейин ҳам асосий вазифамиз бўлиб қолади” (Рахимбердиев Шохрух – неврология йўналиши 2-босқич магистратура талабаси) мавзуларида каби долзарб мавзуларда талаба-ёшлар маъруза қилдилар.
Анжуманда тақдим қилинган маърузаларни одилона баҳолаш ва тақдирлаш вазифаси ТТА академиясининг академик лицей ва касб-хунар коллежлари билан ишлаш проректори С.Р.Баймақов раислигида ТТА ижтимоий фанлар кафедраси профессори Д.Т.Норқулов, Ўзбекистон Миллий универститети маънавият асослари ва диншунослик кафедраси катта илмий ходими, изланувчи Б.У.Юсупов, Тошкент Кимё технологиялари институти фалсафа ва маънавият асослари фани бўйича катта ўқитувчиси А.Облоқулов ва ТТА мураббийлар кенгашининг раиси, суд тиббиёти кафедраси доценти Ш.Ю.Бекназаровлар каби бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар зиммасига юклатилди.
Анжуман сўнгида хакамлар хайъати томонидан ўз маърузаси билан қатнашган энг фаол 3 нафар талаба:
- олий маълумотли хамшира факультети 1-босқич талабаси Қурбонова Нодира – I-даражали;
- даволаш факультети 2-босқич талабаси Атоева Муниса II-даражали;
- неврология йўналиши 2-босқич магистратура талабаси Рахимбердиев Шохрух III-даражали диплом,
эсдалик совғалар билан ва анжуманда иштирок этган бошқа маърузачилар фаҳрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Анжуман талабалар ўртасидаги очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир сўнгида маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов ва даволаш факультети декани П.С.Зуфаровлар ўқилган маърузалар ва билдирилган таклифлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими
Фотолавҳалар:
Add Comment