Yangiliklar

“Устозларимиз изидан борамиз” номли давра суҳбати ўтказилди

        Ўзбекистон Фанлар Академияси Академиги Тўлқин Искандарович Искандаров билан  академик лицей ўқувчилари ўртасида “Устозларимиз изидан борамиз”  номли давра суҳбати ўтказилди. Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими томонидан тиббиёт коллежи ўқувчилари ва фаҳрли олимларимиз билан “Устозларимиз изидан борамиз” номли давра суҳбатлари ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Маълумки, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шу муносабат билан  жорий йилнинг 4 мартида академик лицей мажлислар залида  лицей ўқувчилари билан ТТА Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси бош маслаҳатчиси  шифокор олим, моҳир педагог, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Академиги Тўлқин Искандарович Искандаровнинг  давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида академик Т.И.Искандаров ҳаёти ва ижодига бағишланган видеофильм намойиш этилди. Фаҳрли устоз хаёт йўлларида босиб ўтилган қийинчиликлар, эришилган ютуқлар, келгусидаги режалари тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга олим томонидан жавоблар олдилар. Давра суҳбати иштирокчиларда катта таъссурот қолдирди.

ТТА Академик лицей ва касб хунар
колледжлар билан ишлаш бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.