Диёримизга баҳор фасли нафосат ва гўзаллик тимсолида ташриф буюрар экан, бутун борлиқда уйғониш ва янгиланишларга гувоҳ бўлишимиз билан бир қаторда, бир қўлида бешикни, иккинчи қўлида эса дунёни тебратишга қодир бўлган мунис онахонларимиз, гўзал ва мафтункор опа-сингилларимизнинг фаолиятларида баҳор фаслига хамоҳанг янгиланишлар ва юксалишларни кўриб баҳри-дилимиз очилиб, кўз ўнгимизда Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий каби буюк сиймолар гўёки гавдаланади.
Мустақиллик йилларида хотин-қизларимизнинг жамиятдаги мавқеи янада мустаҳкамланиши билан бир қаторда уларни тутган роли ва самарали фаолият сарҳадлари ҳам кенгайиб бордики, буни бугунда нафақат Ўрта Осиё, балки, хорижий минтақалараро етакчи олий даргоҳ – Тошкент тиббиёт академиясининг бугунги кундаги ўз нуфузини табора мустаҳкамлаб бориши замирида 55,8% ташкил этувчи академия аёллар жамоаси ва 1292 нафар талаба қизларининг ўрни ва роли беқиёсдир.
Мамлакатимизда анъанага айланиб улгурган 1998 йил – “Оила йили“, 1999 йил – “Аёллар йили”, 2000 йил – “Соғлом авлод йили”, 2001 йил – “Она ва бола йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йил — Обод турмуш йили, 2014 йил — Соғлом бола йили, 2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили, 2016 йил — Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши бу борадаги олиб борилаётган ишларнинг эътирофи деб тушунмоғимиз лозим. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов 2009 йилда, 8 март байрами муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган табригида инсон том маънода эркин, озод ва фаровон яшайдиган фуқаролик жамияти қуриш йўлида жонкуяр ва фидойи хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганини таъкидлар экан, жумладан «…олдимизда янги-янги муаммо ва синовлар пайдо бўлаётган ҳозирги ғоят мураккаб даврда сиз, муҳтарама опа-сингилларимиз ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида – бу давлат ва жамият қурилиши, саноат ёки қишлоқ хўжалиги бўладими, таълим-тарбия ёки соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт бўладими – буларнинг барчасида биз билан ёнма-ён туриб, фидокорона меҳнат қилиб келаётганингизни халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди», – деган эдилар.
Фикримизнинг ёрқин мисоли сифатида, баҳорнинг илк кунлариданоқ, яъни 2017 йилнинг 1-март куни, ғайрати ва шижоати йигитларимиздан қолишмайдиган шўҳ-шаддод талаба-қизларимиз ўртасида Тошкент тиббиёт академияси «ШИФОКОР» спорт мажмуасида “Қизлар гимнастрада” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими ва ТТА Хотин-қизлар кенгаши бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида бўлиб ўтган бу мусобоқа талаба-қизларни маънавиятини юксалтириш, соғлом оилани шакллантиришда, спортнинг гимнастикага турига қизиқиш ўйғотиш мақсадида ташкиллаштирилди.
Мусобақа Даволаш факультетинг “Хумо”, Тиббий-педагогика факультетининг “Меdical star”, Тиббий – профилактика факультетининг “Five star” ва ОМХ факультетининг “Ишонч жамоаси” жамоаларининг 3 босқич яъни, жамоа таништируви, қувноқ стартлар ва шейпинг босқичлари асосидаги беллашуви негизида бўлиб ўтди.
Мусобақада Олмазор туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими маъсул ходими М. Тошпўлатова ва ТТА Хотин қизлар кенгаши раиси в/в Д.Б. Бердиева, ТТА спорт мажмуа директори Ш.Ф.Ёрматов ва факультет фаоллари хакамлигига қўра, шейпинг бўйича ОМХ факультетининг “Ишонч жамоаси” ва “Қувноқ стартлар” йўналишида даволаш факультетининг “Хумо” жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва жамоалар фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланиб, ОМХ факультетининг “Ишонч жамоаси” туман босқичига йулланма олди.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими услубчиси
Полванов Расулбек Бахтиярович
Фотолавҳалар:
Add Comment