Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

“Биз соғлом юрт фарзандларимиз” спорт фестивали

2017 йилни  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан ТТА профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида 2017 йил 28 апрел Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида маданий–маърифий спорт байрами тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академиясининг профессор – ўқитувчилари, талабалари,  ходимлари,  жамоат ташкилотлари, ҳокимлик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг бадиий қисми  академиянинг даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, олий маълумотли ҳамшира, малака ошириш факултетлари,  академия тасарруфидаги ҳарбий тиббий факультет, ТТА қошидаги академик лицей, академия “Камолот” ЁИҲ БТ фаолларидан таркиб топган жамоаларнинг тантанали паради бўлиб ўтди.

Тадбир давомида профессор–ўқитувчилар, талаба-ёшлар, оилавий  эстафетали югуриш ва Шейпинг (ритмик рақс), 100 метр, 400 метрга югуриш, тош кўтариш мусобақалари бўлиб ўтди.

Спорт байрами доирасида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида совринли ўринни эгаллаган жамоалар Тошкент тиббиёт академияси ректорининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу спорт байрами доирасида апрел ойи давомида талабалар ўртасидаги спорт мусобақалари спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, мини футбол,  шейпинг(ритм рақс) бўйича беллашувлар олиб бордилар.

Тадбир давомида ТТАнинг иқтидорли талабалари, маданият уйи ходимлари ҳамда эстрадамизнинг юлдузи Даврон Ахмедовлар томонидан йиғилганларга куй-қўшиқлар тақдим этилди.

 Спорт турнирлари натижалари:

  100 метрга югуриш:

  1. ўрин Тиббий педагогика факультети 504 гурух талабаси Нуртаев М.
  2. ўрин Харбий тиббиёт факультети курсанти Тўхтаев С.
  3. ўрин ОМХ факультети 103 гурух талабаси Зокиржонов С

  500 метрга югуриш.

  1. ўрин Тиббий профилактика факультети 404 гурух талабаси Хабабуллаев Ш
  2. ўрин Тиббий педагогика факультети 602 гурух талабаси Рахматов Э
  3. ўрин Харбий тиббиёт факультети курсанти Язматов Б.

Талабалар эстафетаси 4х100 метр.

  1. ўрин Тиббий педагогика ва Даволаш факультетлари жамоалари.
  2. ўрин Тиббий профилактика факультети жамоаси.

Оилавий эстафета 4х100 метр.

  1. ўрин Тиббий профилактика факультети Дўстовлар оиласи.
  2. ўрин Тиббий педагогика факультети Ризаевлар оиласи.
  3. ўрин Даволаш факультети Ғаниевлар оиласи.

Тош кўтариш 16 кг

  1. ўрин Даволаш факультети 404 гурух талабаси Э.Эшмуродов  ҳамда тиббий профилактика факультети 403 гуруҳ талабаси Э.Бекмуродовлар 85 та кўтариш натижасини бирдек натижа кўрсатиб олий ўринга лойиқ топилди.
  2. ўрин ҳарбий тиббий факультети курсанти Б.Хайитбоев.
  3. ТТА қошидаги академик лицей ўқувчиси И.Тойиров.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.