Yangiliklar

“9-май Хотира ва Қадрлаш куни”

2017 йил 3 май куни Маънавият соатида  “Инсон улуғ-хотираси боқий” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ТТАнинг 35та кафедрасининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов маъруза қилди.

ТТА Катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов 9-май Хотира ва Қадрлаш куни мамлакатимизда кенг нишонланишини таъкидлаб ўтди. Бу масалада мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-апрелдаги қарорини мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Бу кунни фақатгина фашизмга қарши жанг қилган ота-боболаримизни эслаб эмас, балки қадимдан мард, жасур, матонат кўрсатган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Аир Темур, Беҳбудий, Фитрат, Файзулла Хўжаев, Усмон Носир, Намоз полвон ва бошқа улуғ аждодларимизни ҳа эсга олиб, хотирлаб, улар ҳақида атрофдагилар билан суҳбатлашиб, қилган буюк ишларини яна бир бор тилга олишимиз лозимдир.

Тадбир якунида профессор—ўқитувчилар томонидан берилган бир қанча саволларга жавоб берилди.

Тиббий профилактика факультети
маънавий –маърифий ишлар бўйича декан муовини                                                                    А.А.Раззоқов

Фотолавҳалар: