Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан 2017 йилнинг 21-декабр санасида Тошкент тиббиёт академиясининг ректорат залида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда “Ўзбеккино” миллий агентлиги актёри, Ўзбекистонда зихмат кўрсатган артист Алишер Отабоев, Муқимий номидаги мусиқали драмма театри актёри Умид Шодмонов ва Кимё технологиялари институти кафедра мудири Шохиста Ўлтаевалардан иборат бир гуруҳ тарғиботчилар гуруҳлари Тошкент тиббиёт академиясининг талаба-ёшлари билан юзма-юз мулоқот қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, оддий инсонлар ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар хусусида дилдан, самимий суҳбатлар қурдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимиз ёшларининг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилишдан иборатдир.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment