Yangiliklar

ВАТАНГА ҚАЛҚОН, ХАЛҚИГА ПОСБОН!

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Мазкур тарихий санага бугун 26 йил тўлиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 7 декабрдаги Ф-5135-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент тиббиёт академияси, ҳарбий – тиббий факултет ва Ўзбекистон давлат санъат ва мадният институти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 январида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  маданият саройида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучларининг ташкил этилганлигини 26 йиллиги байрамига бағишланган маданий-маърифий тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ҳарбий-тиббий факултети ҳарбий-тиббий ўқитувчилари ва ҳарбий хизматчилари “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Ректорининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан ҳамда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси ёрлиқлари билан тақдирландилар, жумладан:

Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси томонидан “Ҳарбий тиббиётга қўшган хиссаси учун” халқаро медали билан Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев, ТТА Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов, ТТА ҳузуридаги Ҳарбий – тиббий факултет подполковниги Х.Н.Примов, ТТА ҳузуридаги Ҳарбий – тиббий факултет подполковниги Ш.Ш.Садиқовлар тақдирланган бўлса, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қўшган ҳиссаси учун” медали билан ТТА ҳузуридаги Ҳарбий – тиббий факултет бошлиғи Д.Р.Сабировлар тақдирланди. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббий факултетида фаолият кўрсатаётган ходимларни  – Сабиров Джахонгир Рўзиевич (Ҳарбий-тиббий факултет бошлиғи Тиббий хизмат полковниги), Қобилов Акбар Абдувалиевич (Тиббий хизмат майори), Зиядуллаев Абдуқаххор Шамсиевич (Қуролли Кучлар хизматчиси), Юлдашева Юлдуз Шодиевна (Қуролли Кучлар хизматчиси) Тошкент тиббиёт академияси ректори  фахрий ёрлиғи билан;

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Харбий-тиббиёт факултетининг тақдирланувчи ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчилари, жумладан, Сиддиқов Комилжон Садирдинович (Тиббий хизмат подполковниги), Асадов Азиз Самиевич (Подполковник), Мавлонов Аслам Олимович (Подполковник), Яхяев Шукрулло Абдулазизович (Тиббий хизмат подполковниги), Нуруллаев Арзиқул Журақулович (Тиббий хизмат полковниги), Хужманов Утамурод Мамарасулович (Тиббий хизмат полковниги), Насриддинов Акмал Нажмиддинович (Тиббий хизмат подполковниги), Примов Хайрулла Нарзуллаевич (Тиббий хизмат подполковниги),    Акбаров Ўткир Худайберганович (Подполковник), Қосимов Хасанбой Ўринович (Подполковник), Содиқов Шуҳратжон Шокиржанович (Тиббий хизмат майори), Ярмолюк Елена Исмаиловна (Кичик сержант), Рахимов Абдураим фозилович (Қуролли Кучлар хизматчиси), Маматов Исроил (Қуролли Кучлар хизматчиси), Ярашев Соли Сафарович (Қуролли Кучлар хизматчиси), Чуб Валерий Леонидович (Қуролли Кучлар хизматчиси) ТТА Касаба уюшмасининг эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг  бадиий жамоаси ва Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалари тайёрлаган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқ, талабалар ижодига мансуб шеърлар меҳмонларга тақдим этилди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.