Жорий йилнинг 20 феврал санасида ТТА талабаларининг маънавий-маърифий ишларига бағишланган “Келинг – Ватанимизга қанот бўлайлик!” мавзусидаги VII анжумани бўлиб ўтди. Анжуман талабалар ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, ёшларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ҳамда “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ва Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига қилган мурожаатномасига ТТА талаба ёшларини билдирган муносабати деб қараш мумкин.
Анжуманни кириш сўзи билан Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович очиб бердилар. Ташриф буюрган “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокимиятининг хокими Қ.Р.Шоназаров бошчилигидаги бир гуруҳ нуфузли меҳмонлар ва хакамлар хайъати аъзолари иштирокида ТТА талабалари томонидан бир неча ой давомида ўтказилган иншолар танлови асосида талабаларни ватанпарварлик, ижодкорлик, ташаббускорликка ундовчи “Менинг орзуим”, “Келинг – Ватанимизга қанот бўлайлик!”, “Тиббиётнинг барҳаёт сиймолари”, “Менинг академиям илму-маърифат маскани”, “Устозим ҳаётим чироғи”, “Менинг оилам – менинг бахтим”, “Менинг махаллам – менинг фахрим”, “Менинг фикрим”, “Билимлар мўътабар китоблардадир” каби мавзуларда ҳамда инновацион ғоя ва технологияларни жорий қилишга бағишланган тиббиёт соҳасига кириб келиши кутилётган инновацион технологиялар хақида маърузалар тингланди.
Анжуман натижаларига кўра “Келинг – ватанимизга қанот бўлайлик!” мавзусидаги маърузаси билан тиббий педагогика факультетининг 103-гурух талабаси Хайдарова Гулшана I-даражали диплом ва эсдалик совғалар билан, “Тиббиёт соҳасига яқин келажакда кириб келиши кутилаётган инновацион технологиялар” мавзусидаги маърузаси билан даволаш факультетининг 402-гурух талабаси Хамраева Умида II-даражали диплом ва эсдалик совғалар билан ва “Билимлар – мўътабар китобларда эмасми?” мавзусидаги маърузаси билан даволаш факультетининг 403-гурух талабаси Тўймуродова Нигора III-даражали диплом ва эсдалик совғалар билан ва Шакиров Шоҳнур (даволаш факультетининг 203-гуруҳ талабаси), Юлдашева Шоира (тиббий педагогика факультетининг 302-гурух талабаси), Исломова Лола (морфология йўналишининг II-курс магистратура талабаси), Амануллаева Шаҳноза (Тиббий профилактика факультетининг 102-гурух талабаси), Махамадова Сарвиноз (даволаш факультети 105-гурух талабаси) лар СЕРТИФИКАТ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, тадбирда маъруза қилган талабаларимиз маърузага тайёрланиш даврида 2 ой давомида 1,5 минг дан ортиқ талабаларни орзулари, 200 га яқин гуруҳлар ва 150 дан ортиқ ТТЖлар хоналарида яшайдиган талабаларни ватанимизга қанот бўлиши хақидаги ташаббусларини йиғиб, уларни таҳлил қилишди ҳамда маъруза тайёрлаб бугун бизни эътиборимизга хавола қилмоқдалар.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кўтаринки рухда муваффақиятли ўтказилган анжуман ва унда тилга олинган маърузаларнинг мавзуларининг негизида талаба-ёшларда ота-онага, устозларга, ватанимизга, Президентимизга сидқидилдан садоқат билан хизмат қилиш ва Президентимиз томонидан олиб бориладиган оқилона сиёсатини тўғри тушуниш билан бирга бошқа тенгдошларида ҳам шундай ватанпарварлик ва шукроналик ҳиссини янада оширишга ҳизмат қилиши шубҳасиз.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment