Bo'lim yangiliklari

БОБОЛАРИМИЗНИ ЁД ЭТИБ

Бу улуғ зотни шоир десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак,
мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов

Тошкент тиббиёт академиясининг барча факультет ва талабалар турар жойларида, кафедраларда шеърият ва ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Буюк боболаримизни ёд этиб” мавзусида маънавий–маърифий тадбирлар кенг кўламда ўтказиб келинмоқда. Сўз мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Мухаммад Бобурларнинг бизга қолдирган буюк меросларининг инсоният тарихида ва келажак авлодлар ҳаётидаги аҳамияти нафақат адабиётимизда, қолаверса миллий маънавиятимизга қолдириб кетган олтин мероси ҳақида гапирар эканмиз, биз зиёли кишилар олдида турган асосий вазифа келажак авлодга ушбу меросни авайлаб етказишдан иборатдир.
Алишер Навой ва Бобур тимсолида ўз юртига садоқат, меҳр-мухаббат рамзини кўрамиз ва дўстликни таранум этган ғазалларида ёшларимизни тўғри йўлга ундаш борасида теран ғояларини англаймиз. Улар қолдирган юксак маънавий мерос ўзбек ҳалқининг улкан илмий–маданий бойлиги сифатида ҳозирги кундаги ахамияти, жамиятимиз тараққиётидаги роли, ёшларимизнинг маънавий оламини бойитишда ахамияти бениҳоя.
Икки буюк шахс ҳақида сўз юритар эканман бутун дунёга ўзбек халқини танитиб тарихга мухрлаган битилмас тугалмас маънавий таърифий хазинадир. Уларнинг инсон ақлини тоблайди, маънавиятни юксалтиради, қалбини қозғалтиради.
Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобурсиз ўзбек маданиятини тасаввур қила олмаймиз, унинг нурли шерияти ва ёруғ сиймоси рухимизга сингиб кетган. Алишер Навоий чуқур инсон парвар ғоялари билан йўғрилган ижоди ифтиҳор туйғулари билан онгимизни бойитса, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг буюк қудрати, ватанпарварлиги ва унинг ватанга чексиз муҳаббати одамга сўнгсиз меҳр бағишлайди.
Уларнинг асарлари ватан парварлик, инсонпарварлик, мардлик шижоат, бағрикенглик, меҳр-оқибат, ота-онага, кексаларга, аёлларга ҳурмат, вафо, муҳаббат, садоқат, дўстлик, ҳамкорлик, диёнат, раҳм-шафқат, хайр-эҳсон, меҳнатсеварлик, илм-маърифатли бўлиш, каби қадриятларимиз намоён бўлади. Бу икки улуғ инсон хақида гапирар эканмиз қалбимизда мангу яшайди.

Нурбоева Ҳабиба Ботировна
Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси