Yangiliklar

Абадиятга мангу шаҳар – Самарқанд!

Ёшларда ватанпарварлик ва

юксак маънавиятни шакллантиришда

 тарихий обидаларнинг аҳамияти жуда катта

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон қарорига асосан ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 146-сонли буйруғида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Тиббий профилактика факультетининг 60 нафар талабалари 11 март куни қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг тарихий аҳамиятга эга бўлган обидаларини зиёрат қилишга боришди. Зиёрат давомида ал-Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали, Ислом Каримов туғилган ва яшаган уй, Ҳазрати Хизр мажмуаси ва ундаги Ислом Каримовнинг қабри, Бибихоним мақбараси, Шоҳи Зинда ансамблига ташриф уюштирилди. Уюштирилган бу саёҳат ва зиёратга бошчилик қилган Тиббий профилактика факультети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини А.А.Раззоқовга саёҳатни мазмунли ва мароқли ўтишини ташкиллаштиргани учун ТТА раҳбарияти ҳамда талаба-ёшлари номидан алоҳида ташаккур билдирамиз.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси              Э.Шукурова