Yangiliklar

АЁЛГА БАХТ БЕРИНГ, САОДАТ БЕРИНГ!

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади.

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.

Чиндан ҳам, аёллларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб  таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.

Дунёда «муқаддас» деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир. Онани эъзозлаш – бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз.

Шарқда аёлни фариштага қиёс қилишади. Чунки фаришталар Аллоҳ таоло яратган энг пок, энг бегуноҳ зотлардир. Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган. Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин, ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз. Улуғмомоларимизга хос бўлган олижаноб фазилатлар бугун ҳам муҳтарам аёлларимиз сиймосида давом этиб келмоқда.

Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-еҳтиромимизнинг Яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, оқ сути билан унинг  юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидоий инсондир.

Баҳор фаслининг илк кунларида 2018 йил 3-март куни “8-Март Ҳалқаро хотин -қизлар ” куни муносабати билан Тиббиёт академиясида катта байрами  тадбири Ўзбекистон миллий акдемик театрида бўлиб ўтди. Тошкент тиббиёт академияси фаолият олиб бораётган аёл профессор-ўқитувчи ходимилар ва фаол талабалар иштирок этдилар.

Байрам тадбирни  Тошкент тиббиёт академиясини ректори Тўйчиев Лазиз Нодирович очиб берди   “8-март Халқаро хотин-қизлари куни” байрами муносабати билан келган меҳмонларни барча аёлларни табриклаб уларга узоқ умур бахт-саодат тилаб  тиббиёт академиясида фаолият олиб бораётган аёл профессор-ўқитувчиларни хамда ходимлар тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2018 йилда ўтказилган” Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши инновацион лойихаси 1-республикаси танловида ўз инновацион лойҳаси билан ғолиб бўлган академиямизнинг 3 нафар аёл профессорлари диплом билан тақдирланди.

Л.К.Рахмонова (Академия хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2-болалар касалликлари кафедраси профессори), Г.С.Бобожанова (Акушер ва гинекология кафедраси профессори), У.С.Асилова (травматология кафедраси профессори).

Тиббиёт академияси маънавият ва маърифат бўлими ҳамда  касаба уюшмаси томонидан  1-2-3-клиника ҳамда тиббиёт академиясининг бир гуруҳ ҳодимлари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

У.М. Абдужаббарова (Тиббий профилактика факультетининг информатика ва биофизика кафедраси ассистенти), Х.А.Садуллаева (Тиббий профилактика факультетининг “Атроф-муҳит гигиенаси” кафедраси доценти), Д. Н. Ходжаева (Малака ошириш факультетининг 1-акушер ва генекология кафедраси мудири, т.ф.д), Н.З.Назарова (Малака ошириш факультетининг “Травматология, ортопедия ва ХДЖ” кафедраси доценти, т.ф.н.), Ш.А.Саидова (Тиббий педагогика факультетининг “Клиник фармакология” кафедраси катта ўқитувчиси), С. И.Садиқова (Тиббий педагогика факультетининг 2-сон ички касалликлар кафедраси, факультет бош мураббийи), З.Ф.Умарова (Тиббий педагогика факультетининг “Факультет ва госпитал терапия кафедраси доценти), С. Г Алимова (ОМХ факультетининг ижтимоий фанлар кафедрасининг катта  ўқитувчиси), Н.Ҳ.Абдурахмонова (ОМХ факультетининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан муовини), Х.Т.Мирахмедова (Даволаш факультетининг 2-сон ички касалликлар кафедраси доценти), Д.Х.Ирназарова (Даволаш факультетининг Акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти), Г.К. Рахматуллаева (Даволаш факультетининг 2-сон ички касалликлар кафедраси ассистенти), М.Т.Содиқова (ТТА бош ҳисобчиси), А.М.Хусанова (Касаба уюшмаси кўмитаси хисобчиси), М.А.Хасанова (Академик лицей ва касб хунар коллежлар билан ишлаш бўлими етакчи услубчиси), М.Ш. Махамаджанова (Ички назорат ва мониторинг бўлими услубчиси), И.А. Анварова (ТТА маънавият ва маърифат бўлими иш юритувчиси), А.Х Ахадова (ТТА ректорат иш юритувчиси),  Ф.Акмалхонова (Ходимлар бўлими ходими), С.Р.Мўминова (Девонхона мудираси), Т.Мухаммаджонова (Ахборот ресурс маркази ходими), И.Байрамова (Талабалар турар жойи ходими), В.М.Валиева (Болалар кардионефрология бўлими бекаси), Б.Т.Маликова (Кардиоренимация бўлими катта ҳамшираси), Ш.А.Хасанбоева (Хўжалик бўлими бошлиғи), Д.З.Махкамова (Маслахат поликлиникаси хамшираси), Р.О.Исакова (Чақалоқлар касалликлари бўлими фарроши), М.Ж.Абдусатторова (Маъмурият фарроши),  Н.А.Таджиходжаева (Бош шифокор муовини), С.Т.Болтаева (Хомиладор аёллар патология бўлими мудири), Н.А.Рихсиева (2-сонли акушерлик бўлими катта дояси), Х.Э.Улуғова (Қон-томир жаррохлиги бўлими катта ҳамшираси), М.Б.Алимова (Реблитация ва пластик жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси), В.А.Чиркова (Йирингли жарроҳлик ва қандли диабет асаротларини даволаш бўлими катта ҳамшираси), Ф.М.Бабажонова (Болалар юқумли касалликлари бўлими мудири), А.У.Шарипова (Лор бўлими шифокори), Н.А.Писская (Бактериологик лаборатория бўлими шифокори), Н.Ю.Тўлаганова (Неврология бўлими катта ҳамшираси), М.Н.Маматҳонова (Ревматология бўлими шифокори, ёшлар иттифоқи аъзоси)лар ёшларимизни тарбиялашда ўзлариниг фидокорона меҳнатлари учун академия томонидан тақдирланди ва уларга Миллий академик драма театри жамоаси томонидан “Ўжарлар”номли комедия театр томошаси намойиш этилди.

Баҳор байрами муносабати билан барча азиз ва мухтарам онахонларимиз, азиз ва меҳрибон опа сингилларимизни чин-қалбдан табриклаймиз ва соғлиқ саломатлик тилаб дунё тургунча туринг азиз аёллар!!!

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.