Истиқлолга эришганимиздан сўнг юртимиз аёлларининг меҳнати ва интилишлари муносиб баҳоланиб, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва салоҳияти яна бир поғонага кўтарилди. Жумладан, Республика “Хотин-қизлар қўмитаси”нинг ташкил этилиши, “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши, ўтган йилларнинг “Оила йили”, “Аёллар йили”, “Соғлом авлод йили”, “Она ва бола йили” деб эълон қилиниши юқоридаги фикрларимизнинг яққол далилидир. Амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламига Тошкент тиббиёт академиясининг асосий қисмини ташкил қилаётган олима аёлларининг бевосита хиссаси, жумладан, профессор-ўқитувчилар (58%), фан доктори (55%), фан номзодлари (60,1%)дан иборатлиги ва уларнинг кадрлар тайёрлаш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари эътирофга лойиқдир. Ушбу кўрсатгичларни факультетлар кесимида 139 та олима аёллардан иборат эканлигини кўриб чиқадиган бўлсак, бу улушнинг 62 нафари даволаш факультетига, 31 нафари тиббий педагогика факультетига, 41 нафари тиббий профилактика ва тиббий биология факультетига, 6 нафари олий маълумотли хамшира факультетига тегишли бўлиб, уларнинг фидокорона хизматлари хукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, шу йил 4 нафар профессор-ўқитувчилар нуфузли давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Бунга жавобан эса Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талаба-қизларининг сафи ҳам табора кенгайиб бораётганини ҳам алоҳида эътироф этишимиз мумкин. Жумладан, 67 нафар турли йўналишлар бўйича иқтидорли деб топилган талаба қизларнинг факультетлар кесимидаги улуши даволаш факультетига 23 нафарни, Тиббий педагогика факультетига 20 нафарни, тиббий профилактика ва тиббий биология факультетининг 12 нафарини ва олий маълумотли хамшира факультетининг 12 нафарни ташкил этади. Президентимизнинг жорий йилнинг 2 февралидаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони доирасида амалга оширилаётган ишлар орқали Республикамиз хотин-қизлари фаолиятлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларнинг турли соҳалардаги қобилиятларидан фойдалана олишлари учун шарт-шароитлар ва имкониятлар кўлами яна бир карра оширилди.
Юртимизнинг, миллатимизнинг буюк келажаги, сабабчилари ҳам оналаримиз, аёлларимиздир. Аёл – мунис она, суюкли рафиқа, куюнчак опа, меҳрибон сингил, оқила қиз, нурли келинчак каби номлар билан қалбимиздан жой эгаллаган. У шоиру-рассомларнинг илхом парисига айланган нозик хилқат, бахтимиз тумори, бебаҳо гавҳардир. Биргина жисми-жонига уй-рўзғор юмушлари, фарзанд тарбияси, қайнота-қайнона хизмати, бундан ташқари эл-юрт хизматини юклаганича инсонлар ҳаётини чаманзорга айлантиради. Шундай экан, ана шундай ажойиб хислатларга эга бўлган уйимиз кўзмунчоқларини асраб-авайлайлик, ардоқлайлик.
маънавият ва маърифат бўлими услубчиси
Эльмира Шукурова
Add Comment