Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб ўтган “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик” талабалар конференциясида “Илмлар мўътабар китобларда эмасму” деган маърузадан руҳланган ОМХ факультетининг 302 гуруҳининг 25 нафар талабалари Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов бошчилигида бугун “Шарқ зиёкори” китоб дўконига бориб, ҳар бири 5тадан 13 тагача китоблар харид қилишди. А.А.Раззоқов ҳар бир талабага китоб танлашда ёрдам бериб, қайси китоблар инсонни маънавий етукликка олиб чиқиши тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Талабалар асосан Приезидентимиз Шавкат Мирзиёев, Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмад, Миркарим Осим, Шукрулло, Чингиз Айтматов, Робендранат Тагор, Артур Хейли, Теодор Драйзер ва бошқа машҳур инсонларнинг асарларини харид қилишди. Жалилова Маърифат 13 та, А.А.Раззоқов 9 та, Мирасимова Дилбар 9 та китоблар харид қилишиб барчага ўрнак бўлди.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment