“Ёшлар куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилари “Соғлом –турмуш тарзини тарғиб қилиш” тадбири бўйича Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашдилар
2018 йил 28 июн куни Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факултети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Тошкент вилояти Тошкент тумани Қашқари маҳалласига ташриф буюрдилар.
Қашқари маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун Тиббий педагогика факултети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини С. Рустамова, Тиббий педагогика факультетининг Ёшлар иттифоқи етакчиси Ж.Умаров, талаба ёшлар билан биргаликда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз кўмакларини бердилар.
Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда Гулистон қишлоқ оилавий поликлиникаси билан ҳамкорлик қилинди. Кўрик – ёши улуғ кексаларимиз, ҳамда ёш болаларимизга керакли муолажалар қилишдан бошланди.
“Соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўплаб муаммоларнинг олдини олиш” демакдир. Бугун ушбу мавзуга жуда кўп дуч келаяпмиз. Бир қараганда қийин кўринувчи, анчагина куч, сабр ва ирода, вақт ва шароит талаб этувчи соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари нималардан иборат эканлиги тушунтирдилар.
Қуйидаги соғлом турмуш тарзининг энг муҳим 7 қоидаси сизу бизга аввалдан маълум бўлган, бироқ ҳаётнинг майда-чуйда ташвишлари билан ёдимиздан кўтарилган ва амалга ошира олмай қолган тартибларни ёдга солса не ажаб.Спорт-умримиз охирига қадар соғлом ҳаёт кечиришнинг асосий шартларидан. У ёш ҳам, жой ҳам, ҳаттоки шарт-шароит ҳам танламайди.
Тиббиёт академияси талабалари томонидан Овқатланишда хилма-хил таомларни аралаштириб юбормаслик лозимлиги, меваларни овқатдан ярим соат аввал, чой ва ичимликлар 1-2 соат кейин истеъмол қилиниши зарур. Кечки 19-00дан кейин фақатгина бир оз олма тановвул қилиши кераклигини тушунтириб берди.
Аҳолини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни янада яхши яшаши, уларни спорт билан мунтаззам шуғурланиши таклиф этди.
ТТА Маънавият ва маърифат бўлими.
Add Comment