Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясининг 26 июнь “ЁШЛАР КУНИ” муносабати билан ташкиллаштирилган “БИЗ ВАТАНГА ТАЯНЧМИЗ!” Шиори остида ўтказиладиган Тантанали тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 25 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун 30 июн санасини Ўзбекистонда Ёшлар куни деб эълон қилиш таклифи  билдирилди.

Жорий йилнинг 26-июн куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи  фаоллар залида “ Ёшлар куни” ва “Ҳалқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан ташкиллаштирилган “БИЗ ВАТАНГА ТАЯНЧМИЗ!” шиори остида   катта тадбир ўтказилди.

Тадбирни  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов сўзга чиқиб бу йил Ўзбекистонда биринчи марта 30-ию Ёшлар куни нишонланаётганлиги, ёшлар куни бу ёшлик, гўзаллик байрами бўлиб, бу байрам халқимиз, аввалом бор ёшларимиз ҳаётида ёрқин из қолдирган муҳим бир воқеа эканлиги тўғисида тўҳталиб ўтди.Шунингдек, байрам тантаналари ёшлар қалбида ишонч, ғурур ва ифтиҳор туйғулари билан бирга она юртга ва унинг буюк келажагига меҳр уйғотиши муқаррар ёшлар куни мунасабати билан табриклаб ёшларимизга омад, ишларида ривожлар тилаб тадбирга келган ёшларимизни табриклади.

Тадбирга келган меҳмонлар ўз фикрларини билдирдилар ва тадбир сўнгида даволаш факултети талабаси  “Ўзбекистон ”шеърини ўқиб бериб, ўз дил изҳорларини билдирди.

Тадбирда  Даволаш факултети декани Маънавий-маърифий декан муовини Ж.Ш.Хайтиметов, Тиббий педагогика факултети декани  Маънавий-маърифий декан муовини С.Ш.Рустамова,  Тиббий профилактика факултети декани Маънавий -маърифий декан муовини А.А.Раззоқов,  ЎЁИ етакчиси С.Мавляновлар   ва Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлими бошлиғи Н.А.Юлдашева,  ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузурликлар профилактикасини ташкил этиш бошлиғи Ю.С. Аширова  ва кўплаб меҳмонлар қартнашдилар.

Тадбир сўнгида Академияда бўлиб ўтган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” худудий саралаш кўрик танловининг 2-ўрин совриндори, Даволаш факултетининг 4- курс талабаси, маданият уйи қўшиқчилик тўгараги хуш оввоз хонандаси Абдуллаев Бобохон ижросида “Хумори бор, бу Юртнинг” қўшиғи билан иштирок этди. Шунингдек, “Дармон” студияси томонидан “Совчилар, ёхуд тўй машмашаси” номли спектакли билан, маданият уйи бадиий хаваскорлик тўгараклари раҳбари хуш овоз лирик эстрада хонандаси Элмурод Мирзаев ўзининг куй қўшиқлари билан келган меҳмонларни  ҳушнуд этди .

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.